UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз мижозининг навбатдаги жанги кимга қарши ўтишини маълум қилди.
«Фергюсон нима хоҳлаётгани ҳеч кимга хавотирга солаётгани йўқ. Жорж Сен-Пьер Ҳабибнинг навбатдаги рақиби. Бу — менинг билганларим. Айнан шундай бўлишини мен ҳам хоҳлайман. Тони эса хоҳлганини ололмайди. Аксинча, Ҳабиб хоҳлаган нарса рўй беради. Агар у қўнғироқ қилиб, Сен-Пьер билан жанг қилишни хоҳлашини айтса, албатта, шундай бўлади. Жорж — менинг дўстим. Билишимча, у ҳам 10 йилдан бери Ҳабиб билан жанг қилишни хоҳлайди. Бу барча даврларнинг энг яхши жангчиси номи учун кечадиган жанг бўлади», — дейди Али Абдулазиз.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тони Фергюсон Ҳабибга қарши жанг учун расмий даъвогар бўлиб турибди. Ҳабиб—Фергюсон жанги бир неча йиллардан бери турли сабаблар туфайли амалга ошмай келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)