Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
15 сентябрь, якшанба куни -57 килограмм вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов ўзининг Жаҳон чемпионатидаги илк жангини ўтказди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакили бразилиялик Дуглас де Андрадега қарши жанг олиб борди ва уни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Мирзаҳалилов кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна иккита ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Пита Кабежи Петер (Конго) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти — 20:00)
-91 кг: Санжар Турсунов — Абнер Тейшейра (Бразилия) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти — 21:50)
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)