Испания Ла Лигасининг 4-турида «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувга захирадан қўшилган Луис Суарес дублга эришди. Бу унинг каталонияликлар сафида Ла Лигада урган 132 ҳамда 133-голлари бўлди. Натижада уругвайлик ҳужумчи 132 та гол урган Ладислао Кубалуни ортда қолдирди ва «Барселона»нинг Ла Лигадаги тўпурарлари орасида 3-ўринга кўтарилди.
Ундан олдинда Сезар Родригес (190 та гол) ҳамда Лионель Месси (419 та гол) бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)