Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. 15 сентябрь, якшанба куни юнон-рим кураши бўйича -87 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Рустам Ассакалов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ассакалов чорак финалда кубалик курашчини мағлубиятга учратди ва ярим финалда венгриялик Виктор Лоринсга қарши гиламга чиқади. Рустам бунга қадар Панама, Туркия ва Россия терма жамоаси вакилларини мағлубиятга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра, ярим финал иштирокчилари Токио—2020 Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Маълумот учун, Рустам Ассакалов 2015 йили Лас-Вегас мезбонлик қилган дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритиб, Рио Олимпиадасига йўлланма олган эди.
Янада кўпроқ кураш ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)