Қўқон шаҳрида ўтказилаётган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Қўқон шамоли» («Айбсиз айбдор») бадиий фильмининг тақдимоти 15 сентябрь, якшанба куни соат 17:00 да Қўқон мусиқали драма театрида ўтказилади. Бу ҳақда фильм продюсери Маҳмуд Эркабоев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Аввалроқ Қўқон шаҳрида 10—15 сентябрь кунлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилаётгани ҳақда хабар берилганди.