Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 1 октябрь куни 28 ёшли Азизжон Т. ва 39 ёшли Дилмурод К. бошқа уч киши — 39 ёшли Лазиз Д., 36 ёшли Аслиддин С. ва 27 ёшли Ойбек К.га уларни Жанубий Кореяга ишга юборишда ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
«Кўрсатиладиган ‘хизмат’ учун Азизжон ва Дилмурод уч жабрланувчидан жами 48 минг доллар пул олган, лекин берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган», — дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳрида яшовчи 37 ёшли Иброҳимжон Ж.га нисбатан ҳам худди шу модда бўйича иш очилган.
У ҳам 2019 йил 5 февраль куни 25 ёшли Дилшод Ш.га уни Жанубий Кореяга жўнатиб, ишга киритишни ваъда берган. Шу ваъда билан жабрланувчидан 4 минг доллар ва 12 миллион сўм пул олган, бироқ берган ваъдасини бажармаган.
Изоҳ (0)