Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф буюрди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ташриф доирасида офицерлар ўқув биноси, машғулот зали, музей, кутубхона ва билим юртидаги бошқа объектлар билан танишган.
Маълум қилинишича, ҳарбий авиация офицерлари 7 та мутахассислик бўйича 64 та ўқув гуруҳига мўлжалланган кўргазмали синфларда таҳсил олади. Иккинчи ва учинчи босқичдан курсантлар авиация тренажёрларида малака оширади. Тўртинчи курсда ҳарбий билим юртидан 8 км узоқликдаги Хонобод аэродромида 60-70 соат парвоз амалга оширилади.
https://youtu.be/QbzZYkkGM9o
Шунингдек, курсантларга парвоз динамикаси, ҳавода ҳаракатларни бошқариш, тактика, радиоэлектрон жиҳозлар, авиация қуроллари, учиш аппарати ва двигателларни таъмирлаш каби ҳарбий фанлар ўтилади.
Бундан ташқари, муассасада қўшни давлатлар ҳарбий билим юрти курсантлари октябрь ноябрь ойидан авиация мутахассислиги бўйича таълим олади.
Хабарда қўшимча қилинишича, ҳозирда ўзбекистонлик бўлажак 15 нафар ҳарбий учувчи Россия ва Ҳиндистондаги олий авиация билим юртида таҳсил олмоқда.
Изоҳ (0)