Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасида 13 сентябрь, жума куни дастлабки 2 та ўйин якунига етди.
«Андижон» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна»сини қабул қилди.
Учрашув давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Мазкур баҳсдан сўнг андижонликлар 17 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринда бораётган бўлса, жиззахликлар 31 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
Шу куни Термизнинг «Сурхон» жамоаси «Бухоро» майдонига сафар қилди.
Ўйиннинг 46-дақиқасида «Сурхон» клуби ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков ҳисобни очган бўлса, 90+6-дақиқада ярим ҳимоячи Абдулазиз Юсупов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа ўйин 2:0 кўринишида Термиз клуби фойдасига якунланди.
Қайд этиш жоиз, ушбу ғалабадан сўнг «Сурхон» очколари сонини 28 тага етказиб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Бухоро» эса 15 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига
19-тур баҳслари
13 сентябрь, жума
«Андижон»—«Сўғдиёна» 0:0
«Бухоро»—«Сурхон» 0:2
Голлар: 0:1 — 46 Шоҳназар Норбеков, 0:2 — 90+6 Абдулазиз ЮсуповЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)