18—27 сентябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Токио—2020 Олимпиадасига йирик рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун қуйидаги таркибни танлаб олди:
Эркаклар:
-67 кг: Адҳамжон Эргашев-73 кг: Достон Ёқубов-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров-96 кг: Зайнобиддин Муҳаммадаминов-102 кг: Суннатилло Ўсаров-109 кг: Акбар Жўраев
Аёллар:
-49 кг: Нигора Абдуллаева-55 кг: Муаттар Набиева-64 кг: Кумушхон Файзуллаева-87 кг: Долера Давронова
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)