АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилда яна бир бор КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Қайсидир вақтда, ҳа. Албатта, улар учрашишни хоҳламоқда. Ўйлашимча, бу содир бўлади», — деган Дональд Трамп журналистлар томонидан берилган саволга.
АҚШ президенти ва КХДР етакчисининг бундан олдинги учрашуви июнь ойида Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги қуролсизланган ҳудудда бўлиб ўтганди. Учрашув якунларида икки мамлакат етакчилари музокараларга оид вазиятни бартараф этувчи ишчи гуруҳни тузишга келишиб олган эди.
Изоҳ (0)