Google Францияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича тўрт йиллик терговни ҳал қилишга келишиб олди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Франция прокуратураси билан келишув шартларига кўра, Google 500 миллион евро миқдорида жарима ва яна 465 миллион евро қўшимча солиқ тўлайди. Шу орқали жами маблағ салкам 1 миллиард еврони ташкил этади.
«Мазкур битим олдинги келишмовчиликларни бирданига ҳал этади», — дейди адвокат Антонен Леви Париж судида.
«Биз узоқ йиллар давомида Францияда олиб борилган солиқ ва унга боғлиқ можароларнинг барчасини ҳал қилдик», — дея таъкидлаган компания.
Эслатиб ўтамиз, француз прокуратураси Google’ни 2015 йилда солиқларни тўламасликда гумонлаб, компания Франциядаги фаолияти давомида олаётган даромадлари ҳақида тўлиқ маълумот бермаётганини таъкидлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)