АҚШ президенти Дональд Трампнинг рейтинги Хитой билан савдо можароси оқибатида нархларнинг кўтарилиши ва рецессия (иқтисодий ўсишнинг секинлашиши) сабаб 38 фоизга тушиб кетди, деб хабар беради «РБК».

Фото: EPA

ABC телекомпанияси ва The Washington Post газетасининг буюртмаси асосида ўтказилган сўров натижаларига кўра, 56 фоиз одам Америка етакчисининг Хитой билан савдо урушига оид сиёсатини ёқламайди, 35 фоизи эса қўллаб-қувватлайди — бу сўровда етакчилар фаоллигининг энг паст кўрсаткичидир.

Телефон сўровлари 2—5 сентябрь кунлари ўтказилган бўлиб, 1003 нафар одам билан боғланилган. Ҳисоб-китоблардаги тахминий хатолик 3,5 фоизга тенг.

Июль ойида Трампнинг рейтинги рекорд даражадаги 44 фоиз кўрсаткичга етган эди. Ўшанда бу каби ўсиш Трампнинг муваффақиятли иқтисодий сиёсатига боғланганди.

Ёз ўрталарида сўровда иштирок этган одамларнинг 42 фоизи АҚШ президентининг солиқ борасидаги сиёсатини самарали дея баҳолаган бўлса, ташқи сиёсатини 40 фоизи маъқуллаган. Трампнинг экологик масалалар бўйича қарорлари энг кам — 29 фоиз сўров иштирокчилари ижобий қабул қилган эди. Апрель ойида эса Трампнинг машҳурлиги америкаликлар орасида 37 фоизни ташкил этганди.