Ўзбекистоннинг Евроиттифоқдаги миссияси раҳбари Дилёр Ҳакимов Брюсселда ЕИ кенгаши сиёсат ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси София Эммесбергер билан учрашди. бу ҳақда

Фото: Тренд

Мулоқот давомида Европа томони Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади. Мамлакатда бўлажак парламент сайловлари ва уларга ЙХҲТ тўлақонли миссияси илк бор таклиф этилганига урғу берилди.

Музокаралар чоғида қўмита делегациясининг Тошкентга 2019 йил 2—4 декабрь кунлари сафари тафсилотлари муҳокама қилинди. Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ушбу сафарга алоҳида эътибор бераётгани қайд этилди. Делегация таркибига Евроиттифоқнинг қўмитадаги элчилари, тузилманинг Марказий Осиёдаги махсус вакили Питер Буриан, шунингдек, Европа ташқи алоқалар хизмати вакиллари киради.