Владимир Путин Россия ва Қозоғистон Бойқўнғирда ҳамкорликда қураётган «Бойтерак» космик ракета комплексига мазкур мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номини беришни таклиф қилди.
Россия президенти Москвадаги ВДНХ кўргазмасида қайта таъмирланган «Қозоғистон» павильонини кўздан кечириш чоғида Назарбоевдан нега комплекс бундай аталишини сўраган. Назарбоев «Бойтерак» ҳаёт дарахти маъносини англатишини тушунтирди ва бу билан боғлиқ қозоқ афсонасини айтиб берган.
«Келинг, ‘Нурсултон’ деб атаймиз. Ахир бу лойиҳа ташаббускори сиз бўлгансиз», — дея таклиф киритди Россия президенти.
Назарбоев ўз вариантини таклиф қилди: «Нурсултон» бўлмайди, бошқачароқ номлаш керак. ‘Назарбоев’ атай қолинглар», — деди Қозоғистоннинг собиқ президенти.
«Яхши, келишдик», — дея кулиб жавоб берган Путин.
Изоҳ (0)