Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг штатдан ташқари учта маслаҳатчисини ишдан бўшатиб юборди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ишдан бўшатилганлар орасида рақамли трансформация масалари бўйича бош вазир ўринбосари Михаил Федоров, ёшлар, маданият ва спорт вазири Владимир Бородянский ва Мудофаа вазирлиги раҳбари Андрей Загороднюк бор.
Улар янги ҳукуматнинг аппарати таркибига кирган эди.
Олий Рада Алексей Гончарук бошчилигидаги Украина Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини 29 август куни тасдиқлаган эди. Янги ҳукуматда учта вазир ўрни қисқарган. Энергетика ва Экология вазирликлари, Иқтисодиёт ва Аграр сиёсат вазирликлари, шунингдек, Ёшлар ва спорт ишлари бўйича ҳамда Маданият вазирлиги бирлаштириб юборилган. Вазирлар Маҳкамасининг олдинги таркибидан фақатгин ИИВ бошлиғи Арсен Аваков қолган.
Изоҳ (0)