Багам оролларига ёпирилган «Дориан» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 43 кишига етди. Бу ҳақда оролларнинг бош вазири вакили Эрик Веллс Коксга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ, ҳалок бўлганлар сони 30 кишини ташкил этгани ҳақида маълум қилинганди.
Кокснинг таъкидлашича, кўпчилик бедарак йўқолганлар сафида бўлгани сабаб ҳукумат тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони «сезиларли даражада ошишини» кутмоқда.
1 сентябрь куни «Дориан» тўфони Багам оролларига ёпирилган бўлиб, оролнинг шимолида жойлашган Абако ороли инфратузилмасига жиддий зарар етказган эди. «Қизил хоч» жамиянинг ҳисоб-китобларига кўра, Багам оролларида 13 мингга яқин уй вайрон бўлган.
Тўфон сабаб Жанубий Каролина ва Жоржия штатининг 220 минг аҳолиси чироқсиз қолган. Шунингдек, Шимолий Каролина ва Флоридада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Изоҳ (0)