UFC енгил вазнида вақтинчалик чемпион Дастин Порье 7 сентябрь, шанба оқшомида кечадиган баҳсда Ҳабиб Нурмагомедовни енгишига ишонмоқда.
«Салоҳиятимга ишонаман ва қулай имконият туғиладиган бўлса, рақибни таслим қилувчи усулни ишга соламан. Шунингдек, бардошим етишига ҳам ишонаман, агар мен жанг пайтида чарчаб қолсам, демак, Ҳабиб ҳам чарчаган бўлади.
Арсеналим тўла, мен кикбоксчиман, ундан ташқари бразилча жиу-жицудан қора белбоғим бор, грепплингдан ҳам хабардорман. Ўйлашимча, одамлар буни унутиб қўйган.
Мен тер ва қон тўкиладиган жойда 25 дақиқани ўтказишга тайёрман, шу билан бирга, унинг статистикасига биринчи мағлубиятни ёзиб қўйишни истайман. Ман нима сабабдан бу жанг мен учун жуда муҳим.
10 ҳафта мобайнида American Top Team’да курашим ва мушакларим чидамлилиги борасида ишладик.
Мен Ҳабиб устидан нокаут ёки услуб ишлатган ҳолда муддатидан аввал ғалаба қозонишимга ишоняпман», — дейди Порье.
Янада кўпроқ UFC ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)