• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь, жума куни қишлоқ хўжалигини 2020—2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Мамлакат қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга эга. Бозорларимиз тўкин, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишидан тортиб экспортдан қўшимча даромад топишгача бўлган жуда кўп масалалар шу соҳа билан боғлиқ.

    Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Давлат харид нархлари қарийб 3 баробарга кўпайтирилгани натижасида манфаатдорлик ошди. Пахтачилик ва ғаллачилик ҳашар эмас, чинакам даромад манбаига айланди.

    Янги технология ва инновацияларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини ошириш мақсадида 76 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди», — дейилади хабарда.

    Жорий йилнинг ўзида 25 минг гектар пахта майдонларида сув тежовчи янги суғориш тизими жорий қилинди. Фойдаланишдан чиққан 1 миллион 100 минг гектар ерни қайта ишга киритиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланди.

    Булар, албатта, яхши натижалар, лекин мазкур ишлар — ислоҳотларнинг биринчи босқичи.

    Президент фақат бугунни эмас, балки эртанги кунни ҳам ўйлаб, узоқни кўзлаб ислоҳотларни янги босқичга кўтариш вазифасини қўймоқда. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бу иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқтаси, «драйвери» бўлади. Минг-минглаб иш жойлари яратилади, одамларнинг даромади ошади.

    Йиғилишда мазкур стратегияни амалга ошириш учун зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

    Бунда, аввало, қишлоқ хўжалиги ерларининг аниқ ҳисобини юритиш, улардан фойдаланишни такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, «Ергеодезкадастр» қўмитасига 2021 йил охиригача республиканинг барча ҳудудларида ерни ҳисобга олиш ишларини якунлаш, ер ҳисобини юритиш бўйича ягона электрон базани яратиш топширилди.

    Қайд этилганидек, унумдорликни оширишга, кўп йиллик мевалар етиштиришга интилиши учун ер эгаларининг эртанги кунга тўла ишончи бўлиши керак. Шу боис, президент қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, ер ажратишнинг шаффоф тизими ва ерга бўлган ҳуқуқнинг кафолатланишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

    «Қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим масала. Таҳлилларга кўра, юртимизда экин майдонларига миллиардлаб куб метр сув йўналтирилса-да, унинг фақат 60 фоизи экинларга етиб боради, 40 фоизи суғориш тизимларида ва суғориш жараёнида йўқотилади.

    Жаҳон сув ресурслари институти тахминларига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув ўта танқис бўлган 33 мамлакат қаторидан жой олиши мумкин.

    Шу боис давлат раҳбари бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва унинг ҳисобини юритиш, ҳар йили 200 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб бориш зарурлигини таъкидлади. Ушбу йўналишлар ишлаб чиқилаётган стратегияда ўз аксини топиши кераклиги айтилди», — дейилади хабарда.

    Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинар экан, бюджет маблағларининг асосий қисмини ерларнинг унумдорлигини ошириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, илм-фанни ривожлантиришга сарфлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги жаҳон тажрибаси таҳлил қилинди.

    Масалан, Туркияда 1 гектар ердан 2 минг долларлик, Мисрда 8 минг долларлик, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот етиштирилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 300 доллардан ошмаяпти. Доим бир хил стандартдаги товар етказиб бериш йўлга қўйилмагани сабабли маҳсулотлар ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти.

    Йиғилишда мутасаддиларга маҳсулотларни Европа Иттифоқи, Шарқий Осиё ва араб мамлакатлари стандартлари асосида сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Бу борада томорқа хўжаликлари ҳам катта резерв экани, «бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида жойларда логистика хизмати ва кооперация тизимини кенг жорий қилиш лозимлиги қайд этилди.

    Хизмат кўрсатиш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Масалан, бу тизимда рақобат йўқлиги сабабли хизматлар нархи юқори, маҳсулот ишлаб чиқарувчининг танлаш имконияти йўқ.

    Шунинг учун минерал ўғитларни етказиб бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, техника ва бошқа хизматлар соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида хизмат турларини кўпайтириш, хусусий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

    Жорий йилда бошланган ерни космик зондлаш орқали тупроқ ва экинларнинг ҳақиқий ҳолатини тезкор ва ишончли баҳолаш ишларини 2020 йил якунига қадар тўлиқ охирига етказиш даркор. Бу тизим вегетация жараёни, тупроқнинг мелиоратив ҳолати ва минераллашув миқдори, намлик даражаси ҳақида тўлиқ маълумотларни бериб, ҳосилдорликни 25—30 фоизга ошириш имконини беради.

    Мутасаддиларга экинларни жойлаштиришдан тортиб, сотувгача бўлган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Юқоридаги вазифалар бажарилишини самарали ташкил этиш учун энг аввало малакали кадрлар керак. Халқаро тажриба асосида соҳага ихтисослашган олий ўқув юртларида ўқитишнинг янги методикасини татбиқ этиш, профессор-ўқитувчилар иштирокида сайёр ўқув дарслари ҳамда семинарлар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Илмий-тадқиқот институтларида эртапишар маҳсулот турлари ва ҳудудлар иқлимига мос чорва зотларини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

    Умуман олганда, янги стратегия қишлоқ хўжалигига бозор механизмларини жорий қилиб, илмий асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортни кўпайтириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотлар ҳажмини бир неча баробарга оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

    06.09.2019, 18:37   Изоҳ (0)   27217
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ҳокимлик ўз газетасини қўллаб-қувватлаш учун 80 млн сўм ажратди

    06.09.2019, 16:52

    Ўзбекистонда пахта терими бошланди

    06.09.2019, 16:16

    Тошкентдаги хонадонда дазмол назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин юз берди

    06.09.2019, 15:31

    «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси

    06.09.2019, 15:15

    Ҳаж зиёрати вақтида фарғоналик фуқаро вафот этди

    06.09.2019, 14:55

    «Тошшаҳартрансхизмат» қоидабузарликка йўл қўйган автобус ҳайдовчиларига чора кўрди

    06.09.2019, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.