Ҳаж–2019 мавсуми пайтида Мадина шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Муҳаммад Исмоилов вафот этди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, унинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Жаноза намози 31 июль куни Ал-Масжид ан-Набави масжидида ўқилган ва у Мадина шаҳридаги «Боқеъ» қабристонига дафн этилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, жорий йилда 6 970 нафар фуқаро Ҳаж зиёратига борган. Ўзбекистонлик зиёратчилар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 9 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)