Британия парламентининг қуйи палатаси Brexit’ни ман этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ҳужжат мамлакат бош вазири Борис Жонсонга парламент Брюссель билан келишувни октябрь ойи охирига қадар маъқулламаса, Евроиттифоқдан Brexit’ни 2020 йил 31 январгача кечиктиришни сўраш мажбуриятини юклади.
Қонун лойиҳаси учун 327 нафар депутат овоз берди, 299 киши қарши чиқди. Энди ҳужжат Лордлар палатасига юборилади.
Изоҳ (0)