АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер Мексика билан чегарада девор тиклаш учун 3,6 миллиард доллар йўналтириш учун 127 та ҳарбий объект қурилишини тўхтатиб туришни маъқуллади.
Қайси лойиҳалар музлатилиши ҳозирча маълум эмас. Бу Конгресс расман хабар берганидан сўнг маълум бўлади.
The New York Times маълумотларига кўра, ушбу объектларнинг ярми хорижда қурилиши режалаштирилганди. Ажратилган маблағлар 280 километрга чўзиладиган девор ва бошқа иншоотларни қуришга йўналтирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)