Москванинг Пресненск суди август бошида қўлга олинган блогер Владислав Синицани экстремизмда айбдор деб топди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.
Суд уни Twitter’да жойлаштирилган полиция ходимлари болаларини йўқ қилиш қилиш ҳақидаги чақириғи учун 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Суд муҳокамаси бир кун давом этди. Прокурор суддан блогерга 6 йил қамоқ жазосини сўраган.
Владислав Синица шундай мазмундаги твит жойлаштирганини тан олди, бироқ ўзини айбдор эмаслигини билдирган. Блогер, намойишчиларнинг куч тизими ходимлари томонидан калтакланиши давом этса, халқ орасида нотинчликлар бошланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган.
Изоҳ (0)