Шу йил 4—7 сентябрь кунлари Олтинкўл ва Шаҳрихон туманларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати маълум қилди.
Жамият матбуот хизмати раҳбари Шахноза Ҳамидованинг айтишича, аҳоли, шунингдек ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларида электр энергияси таъминотини яхшилаш ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида Олтинкўл туманидаги 35/10 кВ кучланишли «КФК» подстанциясида 4000 кВА куч трансформатори ўрнига 6300 кВА, Шаҳрихон туманидаги 110/10 кВ кучланишли «Олтин водий» подстанциясида 16 000 кВА куч трансформатори ўрнига 25 000 кВА куч трансформаторларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Бунинг учун 10 миллиард сўм сарфланади. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Подстанциялар ўрнатилиши натижасида ушбу ҳудудларда электр энергияси таъминоти ҳозиргига нисбатан бир неча бор яхшиланишига эришилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)