«Тошкент—Волгоград» поездида 47 килограмм носвой олиб кетаётган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматига таяниб, «NewTimes.kz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Ақтўбе вилоятидаги «Жайсан» чегара постида юз берган. 323-рақамли «Тошкент—Волгоград» поезди текширилганида 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 47 килограмм нос олиб кетаётгани аниқланган.
Худди шу поезднинг ўзида яна бир ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинган. 1981 йилда туғилган фуқаро 212 килограмм халқ истеъмоли молларини олиб кетишга уринган.
Изоҳ (0)