Буюк Британия бош вазири қароргоҳида жониворлар сони тобора ортиб бормоқда, деб ёзади Meduza.
Эндиликда Даунинг-стритдаги уйда нафақат мушук Ларри, Борис Жонсон, унинг рафиқаси Кэрри Саймондс, балки Дилин лақабли кучукча ҳам яшайди.
15 ҳафталик Дилин жағидаги туғма нуқсон туфайли ҳайвонлар сақланадиган бошпанага ташлаб кетилган эди. Борис Жонсон ва Кэрри Саймондс итни олиб келиб, Даунинг-стритдаги бошқа оила аъзолари билан таништирди.
Уйдаги бош сичқон тутувчи янги қўшнисига қандай муносабатда эканлиги ҳақида маълумот йўқ.
Бироқ Дилин билан уларнинг ўрталарида муаммо бўлмаслиги керак, сабаби Дилин ҳайвонлар бошпанасида бошқа мушук билан бирга яшаган.
Meet our gorgeous little rescue puppy, Dilyn 💚 #AdoptDontShop pic.twitter.com/kPmMaYM4dv
— Carrie Johnson (@carrielbjohnson) September 2, 2019
Изоҳ (0)