АҚШнинг Сан-Франциско штатида оила аъзолари Дюк лақабли итини 2001 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz S430 русумли автомобилида ёлғиз қолдирди, деб ёзади Motor.
Автомобилнинг ўзига хос техник хусусиятлари туфайли ит коробкани нейтрал ҳолатга келтирди, автомобилни бошқариб, ҳатто йўл-транспорт ҳодисаси сабабчисига ҳам айланди.
Автомобиль юриб кетиб, чиқинди челакни уриб юборган ҳамда бетон тўсиққа бориб урилган.
Дюкнинг эгалари Жени ва Жим автомобиль ёнига қайтганида қуйидаги манзарага гувоҳ бўлган: уларнинг автомобили бетон тўсиқ устига чиқиб кетган, ён-атрофда тўсиқ бўлаклари сочилиб ётарди. Дюк эса табассум қилган ҳолда Mercedes рулида ўтирарди. ЙТҲ оқибатида у жабрланмаган.
Изоҳ (0)