Калифорния соҳилларида кичик хусусий кемада юз берган ёнғин оқибатида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қурбонларнинг жасадлари ҳали топилганича йўқ, ҳозирда улар расман бедарак йўқолганлар, деб ҳисобланмоқда; қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Ёниб кетган кема дайверларнинг шўнғишлари учун мўлжалланган эди.
Изоҳ (0)