«Дориан» бўрони яқинлашиб келаётгани муносабати билан, АҚШнинг учта — Жоржия, Жанубий Каролина ва Флорида штатлари губернаторлари соҳилбўйи ҳудудларидаги аҳолини мажбурий эвакуация қилиш ҳақида топшириқ берди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ассоcиатед Прессънинг хабар беришича, биргина Жанубий Каролинанинг ўзида эвакуация 800 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олади. Ушбу учала штатда, шунингдек, Шимолий Каролинада ҳам фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.
Атлантика океанида шаклланган «Дориан» бўрони Саффир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори — бешинчи категорияга қадар кучайгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Бўрон аллақачон Багам оролларига ёпирилган. Камида бир киши ҳалок бўлгани маълум. «Дориан» 2 сентябрь оқшомида АҚШ соҳилларига етиб келиши кутилмоқда.
Hurricane Dorian arriving on Abaco with 180mph winds... pic.twitter.com/DnsoKsF046
— Bahamas Press (@Moca_Foundation) September 1, 2019
«Дориан» бўрони яқинлашиб келаётгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трамп Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган Польшадаги хотира тадбирларидаги иштирокини бекор қилган эди.
Изоҳ (0)