Франциянинг Лион шаҳри билан чегарадош Виллербан шаҳрида юз берган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна тўққиз киши шикастланди, дея хабар бермоқда BFM TV. Жабрланувчиларнинг уч нафари оғир жароҳатланган.
Laurent Bonnevay метро бекати олдида юз берган ҳужумда икки жиноятчи қатнашган. Le Progres’нинг гувоҳлар сўзига таяниб хабар беришича, жиноятчилардан бири барбекю пичоғи билан қуролланган бўлган. Иккинчисининг қўлида эса сих бўлган, дея аниқлик киритмоқда Le Figaro.
Ўткинчилар ҳужум қилган шахслардан бирини тутиб олишга муваффақ бўлган. Қуйидаги видеода у лифт олдида ўтирганини кўриш мумкин. Полиция унинг шеригини ушлаш чораларини кўрмоқда.
On le voit ici maîtrisé par des passants. (assis devant l'ascenseur) pic.twitter.com/gDLhJ5lWX0
— Alex 🌍 🚴💻🍻 (@Khas_sf) August 31, 2019
Полиция ҳужум сабабларини аниқлаш устида ҳам иш олиб бормоқда. Ҳодиса жойига ҳарбийлар ва полициячилар етиб келган. Метро бекати вақтинча ёпилган, деб ёзади Meduza.
Изоҳ (0)