Колорадо штатининг Денвер шаҳридаги қамоқхонада ҳеч қандай ёрдамсиз туғишга мажбур бўлган америкалик аёл шаҳар ҳокимияти ва маҳаллий тиббий марказни судга берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Видеоёзув Дайана Санчес 2018 йилнинг 31 июлида ўзининг бир кишилик камерасида туғганини тасдиқлаган. Аёлнинг сўзларига кўра, қамоқхона ходимларига тўлғоқ бошлангани ҳақида бир неча марта айтганига қарамай, унга ёрдам кўрсатилмаган.
Даъво аризаси 28 август куни Колорадо штатининг округ судига берилган. Унда жавобгар сифатида Денвер шаҳри, шаҳар тиббий маркази ва 6 нафар жисмоний шахс кўрсатилган.
Washington Post газетасининг ёзишича, Денвер шерифи идораси ички текширувда ишга алоқадор ходимларни оқлаганидан сўнг даъво аризаси берилган.
Изоҳ (0)