АҚШнинг Алабама штати Мобил шаҳридаги стадионда мактаб футбол жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг юз берган отишма оқибатида камида 10 киши жабрланди. CННънинг хабар беришича, жабрланувчиларнинг бари 15—18 ёш оралиғидаги ўсмирлар.
Фох Newсънинг аниқлик киритишича, олти киши ўқотар қуролдан яраланган, қолган тўрт киши эса бошқа кўринишда шикастланган. Беш кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, бироқ уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Полиция икки кишини сўроқ учун қўлга олган, бироқ бу айнан отишма билан боғлиқми ё йўқ, ҳозирча номаълум, деб ёзади Meduza.
Изоҳ (0)