Суриянинг Идлиб вилоятида 31 августдан эътиборан ўт очишни тўхтатиш тартиби янгитдан жорий қилинди. Бу ҳақда Низолашаётган томонларни яраштириш марказига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.
Россия низолашаётган томонларни яраштириш маркази вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Сурия ҳукумат кучлари билан 2019 йил 31 август куни тонгги соат 6:00 дан бошлаб «Идлиб» хавфсизлик зонасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида бир томонлама келишувга эришган.
Август ойида Сурия армияси Идлиб вилоятида жангарилар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузгани учун террорчи гуруҳларга қарши жанговар операцияларни қайта бошлашини эълон қилган эди.
Ўшанда томонлар бир-бирини 2018 йил 17 сентябрда Сочида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Путин иштирокида имзоланган вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги меморандумга риоя қилмасликда айблаган.
Маълумот учун, 16 сентябрь куни Анқарада Эрон ва Россия иштирокида Сурия бўйича уч томонлама саммит бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)