• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда автосаноат соҳасида илк инновацион стартап-платформа очилди

    Тасаввур қилинг, талаба ёки новаторсиз, автомобилсозлик, автосаноат, умуман, айни соҳага алоқадор бир қанча ғояларингиз бор-у, уларни амалга оширишга йўл, ўзингиз учун муносиб ҳамкор излаб юрибсиз. Чет элда таълим олаётган тенгдошларингиз билан фикр-мулоҳаза, тажриба алмашиш истаги ҳам йўқ эмас. Қаерга борасиз, кимга мурожаат қиласиз? Энди бу саволнинг жавоби аниқ.

    Тошкентнинг Бектемир туманида очилган Ўзбекистондаги илк инновацион стартап-платформа — UzAuto Market сизга шундай имкониятни тақдим этади. Талабалар, новаторлар, ихтирочилар, ишлаб чиқарувчилар, импортчилар, савдо-сотиқ соҳасининг вакиллари, сармоядорлар – соҳага чамбарчас боғлиқ мутахассислар учун ягона майдон.

    Хўш, бундай платформанинг ташкил этилишига қандай омиллар асос бўлиб хизмат қилди? Очилиш маросимида сўзга чиққан «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умрзоқов томонидан келтириб ўтилган:

    • Хорижда ёки ўзимизда таълим олаётган, ишлаётган ёшларнинг кейинги фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
    • Тайёр ғояларга эга ёшлар ва уларни амалга ошириш имкониятига эга ишлаб чиқарувчилар, сармоядорларни бирлаштириш;
    • Ёшларнинг ғояларини рўёбга чиқариш, сотиш, керакли маҳсулотлар устида илмий ишларини олиб боришига шароит ҳозирлаш;
    • Соҳага алоқадор мутахассисларни тизим имкониятлари билан изчил таништириш;
    • Яратилган ғояларнинг четга чиқиб кетмасдан Ўзбекистонда татбиқ этилишини таъминлаш мақсадлари асносида бугунги кунда ана шундай янги платформага қўл урилди.
    UzAuto Market Show-room'ида ўзимизнинг талабалар томонидан қилинган ишларни кўрасиз, йигитларимиз шу нарсаларни қила оладими, деб ёқимли тарзда ҳайрон қоласиз. Айни стартап-платформа орқали биз уларнинг имкониятларини халқимиз, ишлаб чиқарувчларимизга етказиб берамиз. Платформа ишлайдиган, инсон келганида ичидаги ғояларини айта оладиган, бизнес ярата оламан, пул топа оламан, деб ўйлайдиган, ғоялари рўёбга чиқадиган жой деб билиши керак. Бу ерда автосаноатнинг 30 та заводи бирлашади, дейлик, бир четда стартап устида ишлайдиган йигитлар, уларнинг ёнига эса импортчи, маҳсулот етказиб берувчилар, сармоядорларни жамлаймиз. Айни вақтнинг ўзида Англия, Япония, Корея, Италия ва бошқа давлатлардаги 30 дан ортиқ ёшлар мазкур платформада бирикиб бўлди. Асосийси, ана шу амалга ошираётган лойиҳамиз якуний босқичида шак-шубҳасиз, харидорлар ютади.

     Шавкат Умрзоқов, «Ўзавтосаноат» раиси

    Мухтасар қилиб айтганда, янги ташкил этилган ушбу стартап майдончада ёшларга ғоядан бизнесгача бўлган босқичда ишланмалар яратиш, ишлаб чиқариш тармоғи базасида рўёбга чиқариш, якунда тадбиркорларга бизнес учун ноёб маҳсулотлар етказиб беришда кўмак берилади.

    Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас, платформада автомобиль эгалари ўз «тойчоқлари»нинг индивидуал кўринишига эришиши учун тюнинг ателье хизмат кўрсатса, енгил автомобиллар, катта юк ташиш техникасининг барча моделлар қатори, улар учун асл завод ҳолатидаги ҳамёнбоп нархлардаги эҳтиёт қисмлар (тез орада онлайн тарзида ҳам) сотувда бўлади. Энг эътиборга молик жиҳати, фақат шу ерда харидорлар автомобиль учун муддатсиз кафолат олишлари мумкин.

    Стартап ғоялар рўёби, инжиниринг, тюнинг, автомобилларингиз учун асл эҳтиёт қисмлар – буларнинг барчасини битта майдонда, ягона платформада топасиз. Бектемирга марҳамат!

    UzAuto Market душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 гача, шанба куни эса 10:00 дан 15:00 гача хизматингизда бўлади.

    Манзил: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Ҳ.Бойқаро кўчаси, 28а.

    31.08.2019, 13:32   Изоҳ (0)   29024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги қамоқхонанинг бир кишилик камерасида туққан аёл Денвер шаҳрини судга берди

    31.08.2019, 11:39

    Кремль Украина президенти Владимир Зеленскийни Ғалабанинг 75 йиллиги тантаналарига таклиф қилади

    30.08.2019, 21:25

    Туркманистон пахтакорларига президентнинг ўғли ҳокимлик қиладиган вилоятга хирмонни биринчи бўлиб кўтаришда ёрдам бериш буюрилди

    30.08.2019, 17:27

    Трамп Флоридага яқинлашиб келаётган «Дориан» бўрони сабаб Польшага сафарини бекор қилди

    30.08.2019, 11:21

    Грузия президенти Россияга нисбатан иқтисодий қарамликни камайтириш лозимлигини маълум қилди

    30.08.2019, 10:51

    Дональд Трамп коинотни навбатдаги ҳарбий ҳаракатлар соҳаси деб атади

    30.08.2019, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай об-ҳаво бўлади

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:15

    Лайклар кўп, яқинлик кам: ижтимоий тармоқлар қандай қилиб ёлғизлик ҳиссини кучайтиради?

    Лайфстайл | 27 июн, 16:15

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    Спорт | 27 июн, 15:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.