Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда банкоматлар ишидаги узилишлар учун Марказий банк раиси Мардон Аннадурдиевга ҳайфсан эълон қилди.
Шундан сўнг расмийлар муаммони фуқароларга банкомат олдида тўпланишни ман этиш орқали ҳал қилишга киришди. Лебап вилоятида полиция банкоматлар олдида навбатда турган кишиларни ушлаб, сўроққа тутмоқда. Шунингдек, корхона-ташкилотларда ходимлар билан банкоматлар олдида кўзга ташланавермаслик талаб қилинган суҳбатлар ўтказилмоқда.
Пойтахт Ашхободда ҳам банкоматлар олдида навбатлар кузатилмоқда, вилоятларда эса навбатини йўқотмаслик учун одамлар тунаб қолишга мажбур бўлмоқда. Битта операция давомида банкоматлар 100 манат (29 доллар атрофида) бермоқда, қолган пуллар учун яна навбатга туришга тўғри келади.
Шу туфайли аҳоли маош, пенсия ва нафақаларини нақдлаштириш, пахта ва ғалла терими учун пулларни олишда қийналмоқда.
Изоҳ (0)