Андижон шаҳрида баландлиги 64 метр бўлган Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Йигирма қаватли бинога бўйлашадиган махсус устуннинг энг чўққисига мустаҳкамланган байроқ Эски шаҳар ҳудудида, вилоят ҳокимлиги ёнидаги хиёбонга ўрнатилган. «Auz.uz»нинг қўшимча қилишича, байроқ узунлиги 14, эни 7,5 метрга тенг. Унинг оғирлиги эса 33 килограммни ташкил этади.
Яқинда Гулистон шаҳрида баландлиги 65 метр бўлган катта байроқ ўрнатиш бошланган эди. Бугунги кунда Сирдарё вилоятидаги энг улкан байроқ (баландлиги 35 метр, ҳажми 12 метрга 6 метр) Ширин шаҳрининг бош майдонига ўрнатилган.
Маълумот учун, ҳозир энг улкан байроқ Тошкентда бўлиб, баландлиги 65 метр, Бухорода эса 60 метрлиси ўрнатилган. Қаршида 50, Деҳқонобод туманида 40 метрли байроқ ўрнатилган. Шунингдек, 35 метрли байроқ Наманган шаҳри ва Қоракўл туманларига ҳам шундай флагштоклар ўрнатилган. Самарқанд шаҳрида ўрнатилган байроқ баландлиги 30 метрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)