• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги Riviera мажмуаси қурилиши тўхтатилди. 28 август куни у ерда юз берган фалокат оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди

    Тошкентда 28 август куни янги қурилаётган Riviera савдо-кўнгилочар мажмуасининг металл конструксияси қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Яна икки киши ўрта ва оғир даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Riviera’нинг қурилишига бош-қош бўлган The Tower Mall Management Group компаниясининг маълум қилишича, объектдаги қурилиш ишлари юз берган ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланиб, аниқ сабаблари ўрнатилгунига қадар тўхтатилган.

    Ҳодиса жойида хулоса тайёрлаши керак бўлган экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Компания ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам бериш ва тўлиқ кўмак кўрсатишга ваъда берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    29 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилгани (айнан қайси модда бўйича қўзғатилгани айтилмаган) ва терговолди текширув ишлари бошланганини хабар қилди. Идора ахборотида объектда металл томнинг бир қисми қулагани таъкидланган.'

    «Gazeta.uz» мухбири 28 август, чоршанба куни қурилаётган объект ҳудудида бўлиб қайтган. Бўлажак мажмуа ҳақидаги баннердаги маълумотларга кўра, унинг умумий майдони 40,3 минг квадрат метр, ижарага олиш мумкин бўлган қисми 18,4 минг квадрат метр бўлади, автотураргоҳининг сиғими эса 471 машинага мўлжалланган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Лойиҳани ким амалга оширмоқда?

    Лойиҳа буюртмачиси — «Ҳамкор Савдо» компанияси. Бошқарувчи компания сифатида The Tower Mall Management Group, бош пудратчи сифатида «Қурилиш Универсал Компакт Сервис» (амалга оширган лойиҳалари: Тошкентдаги Жанубий вокзал, Наманган вокзали ва «Ўзбекистон темир йўллари» буюртма қилган бошқа лойиҳалар), лойиҳа муаллифлари сифатида mb architects (амалга оширган лойиҳалари: Жанубий вокзал, Compass савдо-кўнгилочар мажмуаси, Mega Astana, Москвадаги «Европейский» турар жой мажмуаси ва бошқалар), бош лойиҳаловчи сифатида «Инвест Проэкт Сервис» кўрсатилган.

    Қурилиш «Қурилиш Универсал Компакт Сервис» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги Тадбиркорлар реестрига кўра, қурилиш металл конструксиялари ва буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Unique Trade Business компанияси унинг таъсисчиси ҳисобланади. Июнь ойида ушбу компания Golden House Development’нинг 76 фоиз улуши эгасига айланган.

    Объектдаги қурилиш ишлари 2019 йилнинг биринчи чорагида якунига етиши керак эди. The Tower Mall Management Group’дан «Gazeta.uz»га маълум қилишларича, Riviera савдо-кўнгилочар мажмуасини қуриш лойиҳаси 2018 йил кузида бошланган бўлиб, Compass савдо-кўнгилочар мажмуасини қуриш билан бирга олиб борилган. Компания раҳбарияти асосий эътиборни Compass’га қаратиб, уни биринчи ишга туширишга қарор қилган. Ҳар иккала лойиҳа компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

    Riviera мажмуаси Олмазор туманидаги Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишмасида қурилмоқда. Моллнинг энг асосий ўзига хослиги — унда барча фудкорт нуқталарида чиқиш имкони бўлган веранда бўлади. Riviera’да, шунингдек, йил давомида ишлайдиган яхмалак ва олтита кинотеатр бўлиши ҳам кўзда тутилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    28 август куни ҳодиса жойида кўчма криминалистик лаборатория, Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати, Миллий гвардия ва Ўзбекистон ФВВ ходимлари бўлган. «Gazeta.uz» мухбири қурилиш майдонидаги ишчилар ва уларнинг бошлиқларидан изоҳ ололмаган. Улар Тошкент ҳокимлигидан шундай буйруқ бўлган деб, саволларга жавоб беришдан бош тортган.

    Ишчилар объектнинг ташқаридан суратга олинишига қаршилик қилиб, бу «юқоридан бўлган буйруқ» дея журналистнинг видеокамерасини тортиб олишга уринган, шундан сўнг Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини чақиришган. Миллий гвардия вакили: «Бугун суратга олиш мумкин эмас, эртага — мумкин», деб айтган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»
    30.08.2019, 07:25   Изоҳ (0)   49641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умар Исмаилов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

    30.08.2019, 00:20

    Шерзод Кудбиев Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

    29.08.2019, 23:50

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этди

    29.08.2019, 23:40

    Ўзбекистондаги бўлажак парламент сайловларини ЕХҲТ ДИИҲБ тўлақонли миссияси кузатиб боради

    29.08.2019, 22:50

    Есемурат Каньязов Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди

    29.08.2019, 21:55

    Бош прокуратура «Андижонча спектакль» бўйича айрим шахслар жазолангани, мансабдорлар огоҳлантирилганини айтди, бироқ уларнинг кимлигини ошкор этмади

    29.08.2019, 21:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.