Volkswagen компанияси бошқаруви ва кузатув кенгашининг собиқ раиси Фердинанд Пиех 83 ёшида вафот этди.

Фото: EPA

Австриялик бизнесмен Бавариядаги ресторанга борганидан сўнг касалхонага ётқизилган. Уни қутқаришнинг имкони бўлмади, сабаблари эса маълум қилинмади.

Пиех 1937 йили Венада туғилган, шу номли компания асосчи Фердинанд Поршенинг набираси эди.

У 2015 йилда Volkswagen кузатув кенгаши раислигидан кетган. Узоқ йиллар компания айнан унинг номи билан боғлиқ ҳолда тилга олинарди.