Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ пойтахтда 24 йўналишдаги автобусларга синов тариқасида видеокузатув камераларини ўрнатаётгани ҳақида олдинроқ хабар берилганди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Видеокузатув тизимининг асосий вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишни назарда тутади. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали шахслар ва воситаларни аниқлаш, транспорт йўналишларини оптималлаштириш учун йўловчилар ташишни ҳисобга олиш, бахтсиз ҳодиса юзага келганда низоларни ҳал қилиш учун ҳайдовчининг айбдорлиги ёки айбсизлигини аниқлашда ёрдам беради.

Йил охирига қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан барча йўналишдаги автобусларга видеокузатув воситаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, видеокамералар ўрнатиш ташаббуси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тегишли. Бу амалиёт жамоат транспортидаги йўловчилар оқими, автобус салонларидаги тартиб ва тозаликни назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, бахтсиз ҳодисалар, турли низолар, ўғрилик ва мулкка зарар етказиш каби ҳодисаларни олдини олишга ёрдам беради. Жамоат транспортини видеокузатув ускуналари билан таъминлашни молиялаштириш автобус саройлари маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда