Ню-Жерси штатида жойлашган Олдбриж шаҳрида номаълум эркак автобус бекатида отишма уюштирди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, отишма вақтида бекатда бўлган одамларнинг ҳеч бирига жароҳат етмаган.
Жиноятчи боғ ёнида яна бир неча бор ўқ узган ва яқин атрофдаги уйларнинг бирига кириб кетган. Ҳудуддаги аҳолининг бир қисми эвакуация қилинган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўт очган одам юзига ниқоб тақиб олган қора танли шахс бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноятчини қидириш ишлари билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)