АҚШ президенти Дональд Трамп Биариссадаги G7 саммитида Россия гуруҳ таркибига қайтиши кераклигини уқтириб, катта еттиликнинг бошқа етакчилари билан сан-манга бориб қолди.
Трампга кўра, «Эрон, Сурия ва Шимолий Корея муаммоларини муҳокама этиш учун Россия залда бўлиши лозим».
Учрашув иштирокчилари орасида АҚШ президентини фақат Италиянинг истеъфога чиқаётган бош вазири Жузеппе Конте қўллаб-қувватлади. Япония бош вазири Синдзо Абэ нейтрал қолди, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркель, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск G8 шаклига қайтишга қарши бўлди.
Кечки таомдан сўнг G7 етакчиларининг умумий фотога тушиши кўзда тутилганди, бироқ тадбир тўсатдан қолдирилди.
Изоҳ (0)