Ўзбекистонда сентябрь ойи салқин ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда The Weather Channel’да келтирилган маълумотларга таяниб, Sputnik хабар бермоқда.
Кундузи ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи +27 атрофида бўлади. Сентябрь ойининг 3 ва 4-кунидан бошлаб ҳарорат кундузи +26 даражагача, кечаси эса +13 даражагача тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, метеорологлар июль ойи охирларида салқин тушишини маълум қилганди, лекин прогнозлар амалга ошмади.
Изоҳ (0)