• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзи уйида тарсаки еган «Ман Юнайтед» ва «Тоттенҳэм», карвонбошига айланган «Ливерпуль», Лэмпарднинг илк ғалабаси. АПЛда тур тафсилотлари

    24—26 август кунлари футбол бўйича Англия Премьер лигасида 3-тур ўйинлари ўтказилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган тур тафсилотларини «Дарё» анъанага мувофиқ мухлисларга тақдим этади.

    «Норвич»—«Челси»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Дастлабки 2 турда атиги 1 очко жамғарган Фрэнк Лэмпард шогирдлари ўтган ўйинда ғалабага эришган «Норвич» меҳмони бўлди. Лондон клуби учун ўйин омадли бошланди. «Аристократлар»нинг янги 9-рақами Тэмми Абраҳам 3-дақиқадаёқ «Норвич» дарвозасини ишғол қилди. Бироқ Лэмпарднинг қувончи худди жамоасиники каби узоққа чўзилмади. Орадан уч дақиқа ўтиб АПЛда тўпурар бўлиб турган Теему Пуккининг узатмасидан сўнг Тодд Кантуэлл Кепа дарвозасини ишғол қилди. 17-дақиқада эса ўтган ўйинда ҳам гол урган Мэйсон Маунт «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Пуккининг ўзи бу сафар ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида яна Абраҳам катта саҳнага чиқди. 21 ёшли ҳужумчи Матео Ковачичнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди. Шу тариқа «Челси» Премьер лигада Фрэнк Лэмпард қўл остидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

    «Манчестер Юнайтед»—«Кристал Пэлас»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мавсумни ёмон бошламаган Оле-Гуннар Сульшер жамоаси 3-тур доирасида «Кристал Пэлас»ни ўз майдонида қабул қилди. Беллашувда ҳисобни меҳмонлар 32-дақиқага келиб очди. Дарвозабон Висенте Гуаитанинг узатмасини Жеффри Шлупп олдинга интилган Жордан Айюга ташлаб берди. Африкалик футболчи эса Давид де Хеани осонлик билан доғда қолдиришга эришди. Биринчи бўлимда мухлислар бошқа гол кўрмади. 70-дақиқада ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Уни эса Маркус Рэшфорд аниқ амалга ошира олмади. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига йўл олди. Қайд этиш жоиз, ўтган ўйинда Пол Погба ҳам 11 метрлик жарима зарбасини кўкка совурганди. Ўйиннинг кулиминацион нуқтаси эса сўнгги дақиқаларга тўғри келди. Аввалига Дэниэл Жеймс чиройли голи билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Заҳа—ван Анҳолт комбинациясини нидерландиялик футболчининг ўзи гол билан якунлади. Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» барча мусобақаларни ҳисобга олганда 18 та ўйинда илк бор «бургутлар»га мағлуб бўлди.

    «Ливерпуль»—«Арсенал»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мусобақанинг ортда қолган 2 турида 100 фоизлик натижа қайд этган Мерсисайд ва Лондон клуби «Энфилд» стадионида мусобақанинг якка ҳокимлиги учун майдонга тушди. Ўйиндаги 4 та голдан дастлабки 3 таси мезбонлар ҳисобига ёзилди. Аввалига Жоэл Матип ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Давид Луиснинг қўполлиги сабаб белгиланган пенальтини Муҳаммад Салоҳ «Арсенал» дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Салоҳ Фабиньонинг узатмасидан сўнг «тўпчилар» ҳимоячиларидан бирин-кетин қочиб кетди ва Бернд Лено дарвозасига ўйиндаги ўзининг иккинчи голини урди. «Арсенал» ягона голига эса 85-дақиқада уругвайлик Лукас Торрейра муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, Торрейра 61-дақиқада Дани Себальоснинг ўрнига захирадан майдонга тушганди.

    Юрген Клопп жамоаси 3-турдан сўнг йўқотишсиз одимлаётган ягона жамоа бўлиб турибди.

    «Борнмут»—«Манчестер Сити»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўтган турда «Тоттенҳэм» билан дуранг ўйнаб қўйган Хосеп Гвардиола шогирдлари бу сафар «Борнмут» майдонига сафар қилди. Учрашувда ҳисобни 15-дақиқада Кевин де Брюйненинг узатмасидан сўнг Серхио Агуэро очди. 43-дақиқада эса Раҳим Стерлинг Давид Сильванинг узатмасини голга айлантириб, «Сити»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Мавсум аввалида «Ливерпуль»дан ижарага олинган Ҳарри Уилсон эса бўлим сўнгида Эдерсон дарвозасига жарима зарбасидан қойилмақом гол уришга эришди. Ўйинга якуний нуқтани қўйиш эса Серхио Агуэрога насиб қилди. Давид Сильванинг узатмасини аргентиналик ҳужумчи кўкка совурмади. Натижада «Манчестер Сити» ғалабани тантана қилди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб, мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

    «Тоттенҳэм»—«Ньюкасл»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг яна бир сенсацион натижаси Лондонда қайд этилди. Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм» 3-турга келиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди. «Шпорлар» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, бразилиялик Жоэлинтоннинг 27-дақиқада киритган голи эвазига ютқазди. Шу куни тўпга эгалик қилиш бўйича рақибига мастер-класс кўрсатган мезбонларнинг гол уриш борасида омади келмади, холос.

    Тур рақамларда

    • 10 учрашувда жами 30 та гол урилди
    • 12 та гол мезбонлар, 18 таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди
    • Энг сермаҳсул баҳс: «Норвич» — «Челси» 2:3
    • Фақат 1 та ўйинда дуранг қайд этилди: «Вулверҳэмптон» — «Бёрнли» 1:1
    • Фақатгина 9 та ўйиндан 2 тасида мезбонлар ғалаба қозонди
    • 4 нафар футболчи дублга эришди: Тэмми Абраҳам, Муҳаммад Салоҳ, Серхио Агуэро, Себастиан Аллер
    • Ортда қолган уч турдан сўнг очко йўқотмаган битта клуб қолди — «Ливерпуль»

    Учрашувларда киритилган барча голларни @daryo_sport Telegram каналида томоша қилишингиз мумкин.

    АПЛ

    3-тур баҳслари

    23 август, жума

    «Астон Вилла»—«Эвертон» 2:0

    Голлар: 1:0 — 21 Уэсли, 2:0 — 90 ал-Ғозий

    24 август, шанба

    «Норвич»—«Челси» 2:3

    Голлар: 0:1 — 3 Абраҳам, 1:1 — 6 Кэнтуэлл, 1:2 — 17 Маунт, 2:2 — 30 Пукки, 2:3 — 68 Абраҳам

    «Брайтон»—«Саутҳэмптон» 0:2

    Голлар: 0:1 — 55 Женепо, 0:2 — 90 Редмонд

    «Манчестер Юнайтед»—«Кристал Пэлас» 1:2

    Гол: 0:1 — 32 Айю, 1:1 — 89 Жеймс, 1:2 — 90 ван Анҳолт

    «Шеффилд Юнайтед»—«Лестер» 1:2

    Голлар: 0:1 — 38 Варди, 1:1 — 62 Макберни, 1:2 — 70 Барнс

    «Уотфорд»—«Вест Ҳэм» 1:3

    Голлар: 0:1 — 3, пенальти, Нобл, 1:1 — 17 Грэй, 1:2 — 64 Аллер, 1:3 — 73 Аллер

    «Ливерпуль»—«Арсенал» 3:1

    Голлар: 1:0 — 41 Матип, 2:0 — 49, пенальти, Салоҳ, 3:0 — 58 Салоҳ, 3:1 — 85 Торрейра

    25 август, якшанба

    «Борнмут»—«Манчестер Сити» 1:3

    Голлар: 0:1 — 15 Агуэро, 0:2 — 43 Стерлинг, 1:2 — 45 Уилсон, 1:3 — 64 Агуэро

    «Вулверҳэмптон»—«Бёрнли» 1:1

    Гол: 0:1 — 13 Барнс, 1:1 — 90, пенальти, Ҳименес

    «Тоттенҳэм»—«Ньюкасл» 0:1

    Гол: 0:1 — 27 Жоэлинтон

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 5 та гол
    2. Теему Пукки («Норвич») — 5 та гол
    3. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 4 та гол
    4. Эшли Барнс («Бёрнли») — 4 та гол
    5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 3 та гол

    26.08.2019, 16:05   Изоҳ (0)   18815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чарм тўп—2019». Финал босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди

    25.08.2019, 23:39

    Равшан Эрматов ҳакамликка қайтмоқда: У «Чарм тўп—2019» мусобақаси финалини бошқаради

    25.08.2019, 23:27

    Ўзбекистонлик дзюдочи Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди

    25.08.2019, 19:12

    Ўзбекистонлик каноэчилар Токио Олимпиадасига навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

    25.08.2019, 16:55

    Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангида рақибини 30 сонияда нокаутга учратди (видео)

    25.08.2019, 08:42

    Конор Макгрегор 2019 йил охиригача жанг ўтказади

    24.08.2019, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01

    Сариқ либосдаги “Интер”, стадионга бир неча соат аввал кирган мухлислар, эгасини кутаётган кубок: финал атрофидаги муҳит – суратларда

    Спорт | 31 май, 21:57

    Апрелда истеъмолчиларга қанча кешбек тўлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 31 май, 21:55

    Кир ювиш кукунига аллергия: сабаби, дастлабки белгилари ва олдини олиш чораси

    Аёллар саҳифаси | 31 май, 21:35

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади

    Ўзбекистон | 31 май, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.