Шу йил февраль ойи ўрталарида Олмазор тумани Уста Олим кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.И. Юнусобод тумани 4-даҳада жойлашган «Шифо Доно» клиникаси олдида 27 ёшли А.Т.га Юнусобод тумани 6-даҳадаги 8 сотих ер майдонини 80 000 АҚШ долларига сотишга келишади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ИИВ

Харидордан 40 000 долларни олдиндан олади, бироқ ерни унинг номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни қайтармай ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.