Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув даҳасида жойлашган «Нилуфар Юлдуз» МЧЖга қарашли озиқ-овқат савдо дўконида 24 августдан 25 августга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Ёнғинда одамларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 05:26 да етиб борган ва ёнғин соат 05:33 да бартараф этилган.
Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
«Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси барча фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)