• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    New York Times СССРнинг «Правда»сига тенглаштирилди. Трамп Европа билан савдо урушини бошлайдими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Европа Иттифоқи Дональд Трампга қарши

    Америкаликлар ва европаликлар Трампга биргаликда қаршилик кўрсатиб, дунё тартибини ва тинчлигини ҳимоя қилишлари ва трансатлантик дўстликни сақлаб қолишлари мумкин, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: London Post

    Фото: London Post

    2019 йил августи охирида Трамп G7 саммитида қатнашиш учун Европага келади. Аммо Европа раҳбарлари у билан муроса қилиш учун барча имкониятларни ишлатиб бўлди. Европа олдида биргина йўл – қаршилик қилишгина қолди.

    Энг муҳим масала Европа–Эрон савдо масаласи бўлиб турибди. Айнан шу масалада Европа Иттифоқи дипломатияси яна бир мағлубиятни ҳазм қила олмайди. Трамп ҳарбий ва иқтисодий соҳадаги таҳдидлари билан Эрон ва Венесуэлани инқироз жарлигига қулатмоқчи. Шунингдек, Хитойни валюта қаллоблигида айблаб, унинг иқтисодий ривожланишини чекламоқчи ёки тўхтатмоқчи.

    Ҳар нарсани ўз номи билан аташ мақбулки, Трампнинг бу сиёсати унинг дунёқарашини акс эттиради ва биргина шахснинг нохолис қарорлари оқибатидир. АҚШ конституцияси қабул қилинганидан 230 йил ўтар экан, америкаликлар Трамп диктатурасидан азият чекмоқда. Трамп ўз маъмуриятининг мустақил фикрлаш қобилиятига чек қўйишга эриша олди. Мисол учун, мустақил фикрига эга бўлган собиқ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳукумат таркибидан чиқариб юборилиши натижасида амалдаги ҳукумат фикрларига эътироз билдирадиганлар саноғи камайиб қолди.

    Трамп унинг истакларига қарши бораётган ҳар қандай давлатни тиз чўктиришни мақсад қилган. Оддий америкаликлар такаббур эмас, аммо Америка сиёсатчилари айни пайтда такаббурлик сиёсатини дастак қилиб олди. Масалан, миллий мудофаа бўйича маслаҳатчи Жон Болтон ва давлат котиби Майк Помпео дунёга такаббурлик билан паст назар ташламоқда. Боз устига, Помпео диний мутаассиб ҳамдир. Устига устак, яқинда Болтоннинг Лондонга сафари Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқидан ажралиши қандай оқибатлар билан тугашидан қатъий назар, янги бош вазири Борис Жонсонни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Трамп ва Болтон аслида Буюк Британия учун заррача бўлса-да қайғурмайди, уларга Европа Иттифоқи фиаскога учраши муҳим. Шундай экан, Европа Иттифоқининг ҳақиқий душмани АҚШнинг дўсти бўлишга уринаётган Борис Жонсон, Италия бош вазири Маттео Сальвини ва Венгрия бош вазири Виктор Орбандир.

    Трамп Осиёда Эрон режимини тўнтаришни истайди. Унга бу вазиятда ёнғинга сув сепаётган Эронга шахсий адоватда бўлган Исроил ва Саудия Арабистонининг масъулиятсиз раҳбарлари ҳам ёрдам бермоқда.

    Европа Иттифоқи АҚШнинг Яқин Шарқдаги вазият масаласида уқувсизлиги нималарга олиб келиши мумкинлигини яхши тушунади. АҚШ сабабли бугунда Европа Иттифоқи миграция муаммоларини бошидан кечирмоқда. Мисол учун, Кичик Жорж Бушнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий амалиётлари, Барак Обаманинг Ливия ва Суриядаги ҳарбий сиёсати Европа Иттифоқини молиявий хатарга қўйди ва бадалларини Европа Иттифоқи тўламоқда.

    Эндиликда Эронга қарши олиб борилаётган сиёсат янада жиддий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга олиб келиши мумкин ва бу тўғридан тўғри БМТ низомини бузиш ҳамдир. Трампнинг Эронга қарши қаратилган сиёсати энг аввало оддий эронликларга қарши қаратилган сиёсат бўлиб, буни инсониятга қарши қаратилган жиноят дейиш мумкин. Гарчи Европа Иттифоқи сиёсатчилари мазкур жараёнларни қоралаб чиққан бўлса-да, АҚШга қарши чиқишга ботина олмай, Трамп созига ўйинга тушмоқда.

    Аслида АҚШнинг минтақивий санкциялари ҳеч қандай таҳликага сабаб бўла олмайди. АҚШ иқтисодий санкцияларни Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Европа Иттифоқи ва Россияга қарши йўналтирганда эди, БМТ Хавфсизлик Кенгашида АҚШ фонд-биржаси, доллар ва унинг етакчилигига бўлган иддаоси қаршиликка учраши тайин эди. Ёки, АҚШ Хавфсизлик Кенгаши қарорига вето қўйганида эди, БМТнинг 193 дан зиёд аъзоси АҚШнинг минтақивий санкцияларига қарши оёққа турган бўлар эди.

    Европа Иттифоқи раҳбарлари Трампнинг Эрон, Венесуэла, Хитой ва бошқа мамлакатларга қарши дўқ-пўписаларига хайрихоҳ бўладиган бўлса, дунё хавсизлиги таҳдиди остида қолади. Европа Иттифоқи ҳамда аксар америкаликлар Трампнинг носоғлом дунёқараши ва ўзига мафтунлик сиёсати оммавий отишмалар ҳамда бошқа жиноятларга сабаб бўлаётганини эътироф этиши шарт. Трамп сиёсатига қарши чиқибгина Европа Иттифоқи келажак авлоднинг фаровон ҳаёти учун дунёдаги тартиб ва қоидаларни бузилмаслигини кафолатлаши мумкин.

    Brexit оқибатлари

    Британия Европа Иттифоқидан ажраладиган тақдирда мамлакатнинг Ирландия билан чегараси ички чегарадан ташқи чегарага айланиб қолади. Бу қандай иқтисодий оқибатларга олиб келишини The Telegraph нашри таҳлил қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айни пайтда Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш масаласи ҳақида сўз борар экан, Британиянинг Ирландия ва Шимолий Ирландия билан чегара масаласи борасидаги боши берк муаммолар тўсиққа айланган.

    Brexit тарафдорлари назарида, Европа Иттифоқининг ўз чегараси дахлсизлиги тўғрисидаги баҳоналари Буюк Британияни божхона иттифоқи доирасида ушлаб қолиш ва расмий Лондонни «юмшоқ Brexit» келишувини имзолашга мажбур қилишдан бошқа нарса эмас. Аммо Буюк Британиянинг бу эътирозларига Европа Иттифоқига кечроқ қўшилган Польша каби давлатлар эътибор ҳам бермаяпти. Польшанинг Украина билан чегарасида Медика шаҳарчаси мавжуд. Бу шаҳарчада минглаб юк уловлари Европа Иттифоқига ўтиш учун турнақотор навбатда туради ва ҳайдовчиларда бир уюм божхона назоратидан ўтиш учун керак бўладиган ҳужжатлар бор. Назорат ўта қаттиқ. Рухсатсиз оддий сендвични ҳам олиб ўтиб бўлмайди. Украинадан Польшага арзон озиқ-овқат истаб келаётган украинларнинг навбати узилмайди.

    Расмий Брюссель оддий одамларнинг истакларини инобатга олмаган ҳолда чегарада тартиб ўрнатган. Бу эса табиий ўзгаришларга олиб келган. «Поляк чегарачи ходимларнинг касбий маҳорати ўсган, контрабанда олди-бердиси анча қийинлашган, виждонли ҳалол савдогарлар учун қўшимча рағбат пайдо бўлган. Бу тартибга ҳамма кўникди, қонуний бизнес ривожланди», – дейди Пшемисл савдо палатаси раҳбари Масей Дебицки.

    Лекин бу мисол Европа Иттифоқининг кўп аъзоларига Буюк Британиянинг Ирландия билан чегараси масаласига тушуниш билан ёндашишига халақит беряпти. Британия ҳукумати Brexit’дан сўнг  бутун чегара бўйлаб 80 фоиз имтиёзга даъво қилганда Европа Иттифоқи расмийлари маза қилиб кулгани ҳам бор гап. Буюк Британия Brexit’ни ёқласа, Британия Ирландия муносабатларида Медикадаги каби вазият юзага келади. Натижада бир уюм ҳужжат тайёрланиши, чегарадаги турнақатор навбатларга ва асабни ейдиган узоқ кутишларга олиб келади.

    Германия муаммолари

    Қарз кўплигидан иқтисодиёт қийналмоқда. 2010 йилларда сиёсатчи ва иқтисодиётчилар аёвсиз иқтисод васвасига чалинди. Уларда ишсизликка қарши кураш иштиёқи сўнди, харажатларни қисқартириш бош мақсадга айланди, деб ёзади The New York Times нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яқинда бўлиб ўтган воқеалар – саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши, бозордаги алғов-далғовлар Оқ Уй маъмуриятининг қадриятлари борасидаги сиёсатини қайтадан кўриб чиқишига ундашига бошлаши керакдай эди. Бу айниқса Дональд Трампнинг «савдо урушлари яхши, уларни осонлик билан ютиб чиқиш мумкин» деган фикри туфайли ҳам муҳим эди. Аммо Трампнинг ўтмишдаги хатти-ҳаракатларидан бохабар одам бундай деб ўйламайди.

    Аслида Трампнинг назарида иқтисодий муаммолар унга зарар етказишни истаётган бир гуруҳ фирначилар сабабли келиб чиқмоқда. Шу боис навбатдаги уруш Европа Иттифоқига ва унинг божхона, солиқлар ва тўсиқлар сиёсатига қарши қаратилган бўлади.

    Қизиқ жиҳати шундаки, Европа Иттифоқи, хусусан, немис иқтисодиётининг айрим жиҳатлари дунё иқтисодиёти зарарига ишламоқда ва танқид қилишга арзийди. Аммо Трамп асосий масала қолиб, Европа Иттифоқининг божхона, солиқ сиёсати АҚШга зарба бўлаётганига урғу бермоқда. Ҳақиқатда эса Европа бозорлари Америка маҳсулотлари учун очиқ ва Хитойникидан уч баробар кўп АҚШ маҳсулотлари Европа бозорларига кириб келмоқда.

    Европаликлар, хусусан, немислар давлат қарзи боис ўзига ўзи зарар келтирмоқда. Юқори даражада қолаётган ишсизлик масаласига қарши ҳаракатсизлик оқибатида харажатлар ўсиб кетган.

    Германия жанубий Европа давлатларини қарзлари кўпайиб кетгани сабабли улар харажатларини қисқартиришга мажбур қилди ва бу орқали немис жамиятини ҳам жазолади. Иқтисодий қонуниятга кўра, давлатда ишсизликнинг юқори бўлиши давлат дефицити ҳам юқори бўлишига олиб келади. Аммо Германия 2012 йилда ўз дефицитини  йўқотишга эришиб, бюджетини профицит билан якунлаб олди. Гарчи Европа Иттифоқи ҳудудида ишсизлик даражаси 11 фоизлик кўрсаткични кўрсатиб турган бўлса-да.

    Шундай экан, муаммо нимада деган савол туғилади. Европа сурункали равишда талаб етишмаслигидан азоб чекмоқда. Компания ва истеъмолчилар бандлик даражаси тўлиқ бўлишини қўллаб-қувватлаш учун керакли миқдорда маблағ сарфлашни истамаяпти. Бандлик дефицитининг яна бир сабаби, демографик вазият, яъни туғилиш сонининг камайиши, меҳнатга яроқли аҳоли сонининг озайиши янги уй-жой, бинолар қурилишининг камайишига олиб келмоқда. Европа марказий банки сурункали дефицитга қарши чора сифатида ҳаттоки банк фоиз ставкаларини анча пасайтирди. Аммо, экспертлар назарида, бу сиёсатдан наф йўқ. Айрим молиячилар эса салбий фоиз ставкалари молия соҳасининг зарарига ишлайди ҳам дейишмоқда. Қандай бўлишидан  қатъий назар, бугун Европанинг кўпгина давлатлари рецессияни бошидан кечирмоқда ва Европа Иттифоқи Марказий банки бунга қарши кураша олмаса керак. Бу каби муаммолар, ўз навбатида, евронинг қадрини ҳам туширмоқда ҳамда Америка маҳсулотларининг рақобатбардошлигига ҳам таъсир қилмоқда. Натижада АҚШ ишлаб чиқаришининг пасайишига ҳам олиб келмоқда. Трампнинг мазкур масалада Европани айблаши ҳам тўғри эмас, танқид, айбловлар муаммони ҳал қилмайди.

    Вазиятни қандай ўнгласа бўлади, деган саволга немис сиёсатининг ўзигина муаммоларни ҳал қилиши мумкин дейиш мумкин. АҚШ Германияни сиёсатини ўзгартиришга мажбур қила олмайди.

    Бир нарса аниқки, АҚШ Европа Иттифоқи билан савдо урушига киришадиган бўлса, бунинг оқибатлари Америка–Хитой савдо урушиданда оғирроқ оқибатларни келтириб чиқаради. Аммо Трамп кескин сиёсатни маъқулламоқда.

    Республикачиларни ларзага келтирган мақола

    АҚШда қуллик бошланганига 400 йил тўлиши муносабати билан The New York Times ирқий тенгсизлик тарихи ҳақида улкан лойиҳани нашр этди. Нуфузли республикачилар бу мақолага «ёлғон» ва «пропаганда» тамғасини босиб, нашрни СССРнинг «Правда» газетаси билан тенглаштирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мақола олимларда, публицитларда ва демократик партия сиёсатчиларида ижобий таассурот уйғотган бўлса, республикачилар ва консерватив сиёсатчилар нашрни тарихни қайта ёзишга уриниш ҳамда ирқчилик уруғини ёйишда айблаб чиқди.

    «Пулитцер маркази» ташкилоти ҳатто нашр мақоласи ёрдамида мактаблардаги тарих дарслари ўтилиши учун ўқув режасини ишлаб чиқди. Калифорния штатидан бўлган сенатор ва демократик партиядан номзод Камала Харрис мақоладаги маълумотни «ишонарли ва тарихимиз билан қувватланган» дея баҳолади.

    Камала Харрис Twitter’даги саҳифасида «Бугунги муаммоларга қандай келганимизни тарихимиз ҳақидаги ҳақиқатни тушунмасдан ва билмасдан ҳал қила олмаймиз», – деб ёзди.

    The #1619Project is a powerful and necessary reckoning of our history. We cannot understand and address the problems of today without speaking truth about how we got here. https://t.co/W6gFOJ1zj6

    — Kamala Harris (@KamalaHarris) August 15, 2019

    New York Times’ни тарихни қайта ёзишга уринишда Washington Times ва Washington Examiner нашрлари айблов мақолалари босиб чиқарди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    24.08.2019, 18:16   Изоҳ (0)   127507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Американинг круиз ракеталари синовларига «симметрик жавоб» тайёрлашни буюрди

    24.08.2019, 12:25

    КХДР яна Япон денгизи томон ракета учирди

    24.08.2019, 12:06

    АҚШ Гренландияда Бош консулхона очмоқчи

    24.08.2019, 11:23

    Германияда бир ҳафтада иккинчи бор машина ўғирлаган 8 ёшли болакай аварияга учради

    24.08.2019, 09:50

    Тунисда президентликка номзод бўлган бизнесмен коррупцияда айбланиб қўлга олинди

    24.08.2019, 09:30

    Трамп Америка компанияларини Хитойдан чиқиб кетишга чақирди

    24.08.2019, 08:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.