Фарғона шаҳрида яшовчи 51 ёшли С.С. 21 август куни Қувасой шаҳар «Пакана» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи собиқ рафиқаси 55 ёшли М.С.нинг уйида ўзаро жанжаллашган.
Жанжал оқибатида эркак собиқ рафиқасига пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада аёл касалхонага ётқизилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ.
Изоҳ (0)