• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега Фарғонада ёз ойларида ҳам электр таъминотида жиддий узилишлар кузатиляпти?

    Ҳар йили куз–қиш мавсуми яқинлашганида аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий тармоқларда электр таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар юзага келишига кўникиб қолганмиз. Лекин ёз ойларида ҳам Фарғона вилоятининг барча туманларида электр энергияси таъминотида кўп соатли узилишлар кузатилмоқда. «Дарё» мухбирига сўнгги кунларда келаётган мурожаатларнинг асосий қисми ҳам электр таъминотидаги муаммолар бўйича.

    Фото: «Дарё»

    — Бир ойдан бери «свет» жуда кўп ўчадиган бўлиб қолди. Бир–икки соат ёнади, кейин яна ўчади. Куннинг қайси вақтида ўчиб, қачон ёнишини аниқ билмаймиз. Қиш кунларида электр таъминотида узилишлар кўп бўлишини тушуниш мумкин, ҳаво ҳарорати пасаяди, электрга талаб кучаяди. Лекин ёзда-чи?

    «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича имтиёзли кредит олиб, тикувчилик цехи очганман. Энди ишни йўлга қўйганимизда, бу муаммо чиқиб турибди. Икки–уч соатлаб электр берилмаяпти. Айни керак пайтда ўчиришади. Шунинг учун ишимизда узилишлар кўп бўляпти. Буюртмачиларга маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бера олмаяпмиз. Ишни тўхтатсак, банкдан олинган кредитни қандай қайтараман? Қишлоқда менга ўхшаган тадбиркорлар кўп. Ҳамманинг хаёлида шу муаммо. Бизда умуман газ йўқ. Аҳоли ва тадбиркорлар учун ҳеч бўлмаса электрни узлуксиз етказиб бериш керакку, — дейди Фарғона вилояти Бувайда тумани Олтинқўрғон қишлоғидан Муҳаммадсаид Ҳайдаров.

    — Ўтган йили электр таъминотида узилишлар кам бўлган эди. Бу йил ёз ойларида ҳам электр ҳолати яхшиланмади. Хоҳлаган вақтда ўчиришади. Тартиб йўқ, огоҳлантириш йўқ. Шуни жадвал билан, аҳолини олдиндан огоҳлантириб, кейин ўчиришса бўлмайдими? Биз ҳам ишимизни шунга қараб режалаштирар эдик. Электр энергиясини текинга олаётганимиз йўқ-ку. Тўловини олдиндан қиляпмиз. Мана, яна нархлар ошди, лекин электр таъминоти яхши томонга ўзгаргани йўқ. Электр корхонасига телефон қилсангиз, лимит тугагани учун юқоридан узилди, ёқилғи етишмаяпти, деган жавобларни эшитасиз.

    Тадбиркорман, хусусий дўконимда озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қиламан. Мана ҳозир ҳам «свет» йўқ. Дўкондаги электрон тарози, музлатгич, кондиционер ишламаяпти. Музқаймоқлар эриб кетган, сувлар совишга улгурмаяпти. Бу кетишда банкрот бўламан-ку, — дейди Фарғона вилояти Бағдод тумани Қоракўл қишлоғидан Жасур Имомов.

    — Қишда майли эди. Трансформаторлар юкланишни кўтара олмасди. Ёзда энди бу нимаси? Қачонгача халқ қишин-ёзин қийналади. Биз бечораларни эшитадиганлар борми? Қачонгача Фарғона вилояти халқи, Учкўприк тумани халқи қийналади? Нега «свет» ўчди, деб савол бермоқчи бўлсак, туман электр тармоқлари корхонасининг телефони доим банд. Ҳали овқатланганимиз йўқ, укол олишга улгурмадик, болаларни ювинтириш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади! Биз қишлоқликлар одам эмасми? Биз солиқ тўламаяпмизми, биз электр ҳақидан қарздормизми? — дейди Фарғона вилояти Учкўприк тумани Учкўприк қишлоғида яшовчи Шарифахон Мадраҳимова.

    — Эрталаб 7:00 дан ўчишни бошлайди. Бир соатдан кейин ёнади, икки–уч соатда яна ўчади. Бу ҳолат бир суткада 5–6 марта такрорланяпти. Аҳолига, айниқса, ёш болали оилаларга қийин бўляпти. Кейинги кунларда эрталаб ҳамма ишга кетадиган пайтда ва айни кечки овқат маҳалида ўчиришни одат қилиб олишди, — дейди Фарғона вилояти Данғара тумани Тул қишлоғидан Гулноза Эргашева.

    Электр таъминотида нима сабабдан кўп соатли узилишлар кузатилмоқда ва бу ҳолат қачон бартараф этилади? Шу савол билан вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига мурожаат қилдик.

    — Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вазифаси, берилаётган маълум миқдордаги электр энергиясини тақсимлашдан иборат. Вилоятимизда истеъмолчиларга бир суткада узилишларсиз электр энергияси етказиб бериш учун 14–14,5 миллион кВт-соат миқдорида энергия зарур. Айни пайтда бизга чеклов ҳисобига 13–13,5 миллион кВт-соат электр энергияси бериляпти. Бир суткада 1–1,5 миллион кВт-соат электр энергияси етишмовчилиги юзага келяпти. Натижада жойларда электр таъминотида узилишлар кузатиляпти. Бунга электр энергияси ишлаб чиқарувчи ИЭСлардаги ёқилғи етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлмоқда. Вилоятнинг электр тармоқларида носозлик ва авария ҳолатлари йўқ.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керак, йилдан йилга аҳоли ва ишлаб чиқариш объектлари кўпайиб, истеъмолчилар сони ортяпти. Мисол учун, ўтган йили шу кунларда вилоятимизда 13 миллион кВт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, бугунги кунда талаб 14 миллион кВт-соатдан ортиб кетди.

    Шундай бўлса-да, муҳим иқтисодий корхоналарни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаяпмиз. Ижтимоий соҳа объектларини ҳам ўчирмасликка ҳаракат қиляпмиз, — дейди Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Абдураҳим Маматқулов.

    Абдураҳим Маматқулов.

    Абдураҳим Маматқулов.
    Фото: «Дарё»

    Электр таъминотидаги узилишлар аҳолининг кундалик турмушига ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларга салбий таъсир ўтказади. Қишлоқ жойлардаги кўплаб тадбиркорлар электр танқислиги туфайли зарар кўраётгани, ҳатто айримлари фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлаётгани ҳам бор гап. Қолаверса, мутасаддилар узилишлар бўйича белгиланган жадвал бор, дегани билан унга ҳеч ким амал қилмаяпти. Ток исталган вақтда ўчириляпти. Бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Вилоятга ажратиладиган лимитни ошириш ёки уни умуман бекор қилиш мумкин эмасми? Электр таъминотидаги узилишларни белгиланган жадвал асосида истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилган ҳолда амалга оширишнинг имкони йўқми?

    Ўйлаймизки, ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари бу муаммога жиддий эътибор қаратади ва тез кунларда электр таъминотидаги кўп соатли узилишлар бартараф этилади.

    24.08.2019, 17:52   Изоҳ (0)   17251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муддатидан олдин ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар: «АрМИ – 2019» ғолиблари муносиб тақдирланди (фото)

    24.08.2019, 17:31

    Халқаро инфлюенсерлар конгресси иштирокчилари Хивага келди (фото)

    24.08.2019, 15:59

    Ўзбекистонда судьяликка даъво қилиш учун 35 ёшга тўлган бўлиши талаб этилади

    24.08.2019, 15:30

    Окибжон Инамов Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    24.08.2019, 15:10

    Ўзбекистонда нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

    24.08.2019, 14:18

    Тошкентда ер усти метрополитен линиясида дастлабки релслар ётқизилди

    24.08.2019, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.