• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда МАГАТЭ билан ҳамкорлик ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда (фото)

    20 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ташкил этилган тадбирда бош директор ўринбосари — МАГАТЭ ядро энергияси Департаменти раҳбари Михаил Чудаков иштирок этди.

    Ушбу тадбир натижасида мутахассислар ва МИФИ талабалари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбарияти билан мулоқотда бўлиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўлди.

    Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва МАГАТЭ ҳамкорлиги ҳозирги вақтда мамлакат атомдан тинч мақсадда фойдаланувчи давлатлар сафига қўшилгандан кейин янада жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

    М.Чудаковнинг айтишича, МАГАТЭ Ўзбекистон билан ўзининг бой тажрибаси хусусида ўртоқлашишга ҳамда мамлакатнинг атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш борасида ядро инфраструктурасини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрдир.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Мамлакатдаги биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси бошланишидаёқ МАГАТЭнинг ядро энергеяси Департаменти мутахассислари икки марта Ўзбекистонга ташриф буюриб, республиканинг манфаатдор вазирлик ва идоралари ходимлари иштирокида АЭС лойиҳасини амалга оширишга доир семинарлар ўтказган эди.

    Ўзбекистон Республикаси 1994 йилдан бошлаб Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) аъзоси ҳисобланади.

    Ўша йили Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги Ядровий қуролни тарқатмаслик билан боғлиқ бўлган кафолатларни қўллаш тўғрисида шартнома имзоланди.

    1998 йилда эса Ўзбекистон ва МАГАТЭ ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенсияга қўшилиши муносабати билан қўшимча протокол имзоланди.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    МАГАТЭ билан ҳамкорлик техник ёрдам доирасида лойиҳаларни фаол амалга оширишда намоён бўлмоқда, хусусан, республикадаги онкологик марказларнинг радиацион хавфсизлигини ошириш, юқори технологияли илмий тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш ва радиациявий тиббиёт бўйича ўқитиш, Миллий университетнинг ядро физикаси лабораторияларида янги усуллар бўйича машғулотлар ўтказиш якунланди. Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтининг ягона тадқиқот ядровий реакторини модернизация қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш, сарфланган юқори бойитилган ядро ёқилғисини келиб чиққан мамлакатга (Россия Федерациясига) олиб чиқиш, «Фотон» АЖ, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси илмий-тадқиқот ядровий реакторининг барча майдончаларини бўшатиш ва ҳоказолар.

    Умуман олганда, МАГАТЭ соҳага кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сезиларли тарзда ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, «Ўзатом» агентлиги ходимлари ва лойиҳага алоқадор мутасадди вазирлик, идоралар ходимлари МАГАТЭнинг Венадаги қароргоҳида, шунингдек, АҚШ, Россия, Руминия ва Чехияда малака ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув семинарлари, тренингларда иштирок этди. Семинарлар ва тренинглар АЭС қурилиши учун майдонча танлаш, ядро қонунчилиги, объектни жисман ҳимоялаш, кадрлар тайёрлаш ва бошқа қатор йўналишларга бағишланди.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистон ядро соҳасида технология ва тажрибаларни, илғор ғояларни жорий этишни МАГАТЭ билан техник ҳамкорликнинг муҳим воситаси деб билади. Агентликнинг бошқа кўплаб аъзо-давлатлари сингари Ўзбекистон учун техник ҳамкорлик бу ядро соҳаси бўйича билим ва технологияларни қатор соҳаларга жорий этишдан иборатдир.

    Халқаро атом энергияси дастурининг ҳолати тўғрисида дунё ҳамжамиятига очиқликни таъминлаш мақсадида МАГАТЭ 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида ядровий инфратузилмани (ИНИР) ҳар томонлама кўриб чиқиш бўйича миссия ўтказилишини тасдиқлади.

    Шунингдек, ушбу миссияга тайёргарлик кўриш ва 2019 йил октябрь ойида республиканинг ўзини ўзи баҳолашини ўрганиш учун тегишли семинар ўтказиш кўзда тутилган.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ядровий энергия дастури ривожланиш ҳолатини мустақил баҳолаш амалга оширилмоқда ва яқин келажакда ушбу ўзини ўзи баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисобот расмий равишда МАГАТЭга юборилади.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Бугунги кунда, 2020—2021 йилларда Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида кадрлар салоҳиятини ошириш ва ядровий инфратузилмани яратиш бўйича МАГАТЭ билан техник ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилган.

    Унда 2020—2021 йилларда ўзбекистонлик мутахассисларнинг хорижий мамлакатларда АЭС қурилиши лойиҳаси билан боғлиқ ўқув семинарларда иштирок этишини таъминлаш, МАГАТЭ ва Ўзбекистондаги бир қатор етакчи мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари ўтказиш, шунингдек, МАГАТЭ миссиясини ўтказиш каби тадбирлар қамраб олинган.

    22.08.2019, 21:30   Изоҳ (0)   10063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Операциядан сўнг кўзи кўр, оёқ-қўллари ишламай қолган қизалоқ: у яхшилар ёрдамига жуда ҳам муҳтож!

    22.08.2019, 20:53

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ўзбек жангчиси билан бўлган жанжални муҳокама қилди

    22.08.2019, 20:53

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди

    22.08.2019, 19:49

    Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

    22.08.2019, 18:35

    «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди

    22.08.2019, 18:21

    Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    22.08.2019, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.