18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида ММА бўйича бўлиб ўтган WEF PROFFIGHT мусобақасида содир бўлган воқеа юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратилди, деб ёзади ТИВ матбуот хизмати.
Мазкур масала бўйича 2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ишнинг барча жиҳатларини биргаликда ўрганиш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ (0)