Олмалиқ шаҳрида Абдулла Қаҳҳор кўчасида яшовчи 25 ёшли М.А. 18 ёшли укаси А.А. билан мобил телефонини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

Фото: Google Images

Ўзбекистон Прокуратураси матбуот хизматининг хабарига кўра, воқеа 20 август куни соат 19:30 ларда содир бўлган. А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.